Visa Direct картадан картага бир неча дақиқа ичида дарҳол ўтказма юборишга имкон беради — бу қулай, хавфсиз ва ортиқча маълумотларни талаб қилмайди. Ўтказма учун фақат қабул қилувчининг карта рақамини киритиш етарли.
Энди ўтказма юбориш мумкин бўлган янги мамлакатлар қаторида: Албания, Аргентина, Бразилия, Ветнам, Гана, Канада, Колумбия, Кения, Мексика, Мўғулистон, Нигерия, Уммон, Португалия, Франция, Шри-Ланка, Япония ва бошқа кўплаб давлатлар мавжуд.
Тўлиқ рўйхатга қуйидагилар киради, масалан:
• Европа: Франция, Ирландия, Лихтенштейн, Сербия, Сан-Марино, Монако ва бошқалар.
• Осиё: Япония, Бангладеш, Непал, Камбоджа, Тайван, Қозоғистон ва бошқалар.
• Африка: Жанубий Африка, Эфиопия, Гана, Кения, Сенегал, Нигерия ва бошқалар.
• Америка: АҚШ, Канада, Аргентина, Чили, Перу, Бразилиява бошқалар.
• Яқин Шарқ ва Форс кўрфази: Қувайт, Баҳрайн, Қатар, Иордания ва бошқалар.
• Океания: Фиджи, Фарер ороллари ва бошқалар.
Жами: Картадан картага пул ўтказмалари учун 115 мамлакат.
Хизматдан InfinBank мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин. Ўтказма тўғридан-тўғри олувчининг картасига тез, қулай ва ишончли тарзда амалга оширилади.
Visa Direct хизмати ва пул ўтказмалари мумкин бўлган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати ҳақида батафсил маълумот.
Реклама ҳуқуқи асосида
Комментарии