Ўзбекистон Марказий банки 19 июндан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
АҚШ доллари курси яна 59,37 сўмга тушиб, 12 559,26 сўмни ташкил қилди. Охирги марта курс 2024 йилнинг 6 августида 12 600 сўмдан паст бўлган, ўшанда 1 доллар 12 594,85 сўм бўлган эди.
Америка валютаси сўмга нисбатан бир неча ҳафтадан бери заифлашмоқда. Ой бошида курс 12 834,61 сўмни ташкил қилган.
19 июнь куни тижорат банкларида доллар сотиб олиш курси 12 560 – 12 615 сўм, сотиш курси эса 12 650 – 12 680 сўмни ташкил қилди.
Сўм бошқа валюталарга нисбатан ҳам мустаҳкамланмоқда. Евро курси уч кун ичида 317,47 сўмга тушиб, 14 413,01 сўмга тушди. Бир фунт стерлинг тўрт кун ичида 426 сўмдан кўпроққа тушиб, 16 857,04 сўмни ташкил қилди.
Комментарии