• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июня 2025

Одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

44 ёшли фуқаро Туркия ҳудудида қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

1015
0
ИИВ

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида йирик тезкор-қидирув тадбири амалга оширилди. Ушбу ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган ва қидирувга берилган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати. 

Жиноятни фош этишда Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Истанбул шаҳридаги Бош консулхонанинг биринчи котиби — ички ишлар масалалари бўйича алоқа офицери ўртасидаги самарали ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этди.

Маълумотларга кўра, 1981 йилда туғилган И.У. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми бўйича Наманган вилояти ИИБ томонидан қидирувга берилган. Тезкор маълумотлар асосида у Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланди.

Мазкур шахс жорий йилнинг 17 июнь куни Туркия ҳудудида қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

1015
0

Комментарии