Маълум қилинишича, 24 ёшли йигит Андижон вилояти ЙҲХБнинг расмий каналларига жойланган видео лавҳалар изоҳига ходимларнинг шаъни ва қадр- қимматини ҳақоратлаб, қўпол сўзларни ёзганлиги аниқланган.
"Қилган ишимдан пушаймонман. Менга тегишли чоралар кўрилди. Мен тенгқурларимга ҳам "Гаи" ходимларини ҳақоратламаслигини сўраб қоламан",- дейди судланувчи йигит.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Андижон шаҳар судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи йигитга нисбатан МЖтКнинг 34-моддасини қўллаб, 6 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.
Комментарии