• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июня 2025

Хоразмда 18 ёшли йигит Тиcо’да ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит автомобилни юқори тезликда бошқарди ва ЙТҲга учради.

1053
0
Видеодан кадр

Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 17 июнь куни тахминан соат 01:45 ларда Боғот тумани ҳудудидан ўтган ички йўлда 2007 йилда туғилган йигит бошқарувида бўлган Тиcо русумли автомашинани тезликни ошириб бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиб ағдарилиб кетган. 

Натижада ҳайдовчи олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Қайд этилишича, марҳум ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1053
0

Комментарии