Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судида 27 ёшли И. Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.
Иш материалларига кўра, эркак 16 ёшли қизга Телеграм мессенжерида беҳаё стикерлар ва жинсий аъзоларининг фотосуратларини юборган. Судда фуқаро И. Н. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бундан афсусда эканини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилди.
Суд қарори билан фуқаро И. Н. МЖтКнинг 41-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Комментарии