Маълум қилинишича, 16 ёшли йигит Ангрен кўчаларида юқори тезликда ҳаракатланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, у аммасига тегишли машинани 154 км/соат тезликда бошқарган. У юқори тезликда ҳаракатланиб, мазкур ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.
Қоидабузар ҳайдовчи ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
"3- синфдан бошлаб, машина ҳайдаганман. Бу машина аммамга тегишли. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳаммадан узр сўрайман".
Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига қўйилган.
Комментарии