Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекция ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбирда "Э.Д.", "Д.С.", ва "В.Н." МЧЖ масъул шахслари савдо шохобчаларида яроқлилик муддати ўтган энергетик ичимликлар ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари, шунингдек "QR- код" маркировкаларининг нусхасидан такрор фойдаланиб келганликлари маълум бўлган.
Аниқланишича, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии