• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июня 2025

Энди биринчи марта қоида бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди — рўйхат

Айрим йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун огоҳлантириш берилади. Қонунчилик палатасида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

1154
0
UzNews.uz

Қонунчилик палатасининг мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлигини янада такомиллаштириш ва фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Қонун лойиҳасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларининг ижтимоий хавфлилиги кам бўлган баъзи ҳуқуқбузарликлари учун “маъмурий огоҳлантириш” жазоси жорий этилади.

Эндиликда биринчи марта ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар жаримага тортилмайди, балки уларга ўз қилмишларининг оқибатлари тушунтирилиб, ёзма (электрон) огоҳлантириш берилади. Бу жазо бир шахсга бир йилда фақат бир марта қўлланилади.

Огоҳлантириш жазоси қуйидаги ҳолатларда қўлланиши мумкин:

- Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганда;
- Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганда;
- Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан (дисплейдан) фойдаланганда;
- Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганда;
- Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилигининг талабларини бузганда;
- Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганда.

Ушбу қонун лойиҳаси йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш ва уларда қонунга итоаткор этиб тарбиялашни шакллантириш мақсад қилинган.

1154
0

Комментарии