• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июня 2025

Самарқандда фуқаро ноқонуний равишда телекоммуникация тармоғига уланиб, пулга интернет тарқатди

Лицензияси ва рухсатномаси бўлмаган эркак қўшниларига пуллик интернет хизматларини кўрсатган. Барча қонунбузарлар жаримага тортилди.

918
0
gis.uz

Самарқанд вилоятида фуқаро С.Ф.С. ўз уйида ноқонуний равишда телекоммуникация тармоғини ташкил этиб, радиореле қурилмаси орқали 9 нафар фуқарога интернет хизматларини пуллик ва бепул тарзда кўрсатиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” Матбуот хизмати хабар қилди.

Текширув натижасида, бу хизматлар учун ҳеч қандай лицензия, рухсатнома ва шартномалар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, С.Ф.С. ҳамда 9 нафар фуқарога нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 152-моддаси, 155²-моддаси ва 165-моддасига мувофиқ чоралар кўрилди.

"Шу ўринда, “Ўзкомназорат” Инспекцияси аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини телекоммуникация тармоғини ташкил этиш, фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этмаслик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантиради", - дейилади хабарда.

918
0

Комментарии