• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июня 2025

Яқин Шарқдаги муаммо сабаб савдо алоқалари ва логистика қийинлашади — Мирзиёев

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро бизнинг минтақага ҳам таъсир кўрсатишини айтди.

787
0
prezident.uz

Бугун, 16 июнь куни Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Яқин Шарқда бўлаётган можаролар хусусида тўхталди

Унинг таъкидлашича, куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.

“Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб боряпти.

Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.

Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”, - деди давлатимиз раҳбари.

787
0

Комментарии