• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 июня 2025

Тошкентда қалбаки қуйма олтинни $70 мингга сотаётган шахслар ушланди

Улар оддий металлга тилла рангини бериб, "999,9" асллик белгиси орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрлаган.

809
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир тадбирида муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Х.У. ва А.Д. ўзаро тил бириктириб, умумий оғирлиги 2,06 кг. бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган ("999,9" асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни фуқаролар М.С. ва Р.Л.га 70 000 АҚШ долларига сотишга келишган.

Ушбу пуллар ҳисобидан 35 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


809
0

Комментарии