• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 13 июня 2025

Ҳафта якунида ҳарорат +42 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳавони маълум қилди.

530
0
UzNews.uz

Бугун, 13 июндан бошлаб,  республика ҳудудига жанубдан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди. 

Маълум қилинишича, республика бўйлаб, кам булутли об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Бугун кундузи ҳарорат +33…+35 даража бўлади, дам олиш кунлари +36…+38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудлардаэса +40…+42 даражагача кўтарилади. 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда: асосан, кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат бугун кундузи +35 даража атрофида, дам олиш кунлари +36…+38 даража бўлади.

530
0

Комментарии