• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 октября 2020

Ўзбекистонда энди муаллифлар манфаатлари ҳимоя қилинади

Президент интеллектуал мулк соҳасидаги ҳолатни танқид қилиб, қатор топшириқлар берди.

1110
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 12 октябрь куни интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.  

Унда мамлакатда санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалгани айтилди.

Мисол учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ойлик тўлов ундирадиган онлайн кинотеатрларда 30 мингдан ортиқ кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар жойлаштирилган бўлишига қарамасдан, бундан муаллифлар моддий манфаат кўрмайди.

Шу боис Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Интеллектуал мулк агентлигига мамлакатимизда рўйхатга олинган кўнгилочар сайтлар, радио ва телеканалларни ўрганиб, муаллифлар манфаатларини таъминлаш вазифаси қўйилди.

- Интеллектуал мулк ҳимоясини мустаҳкамлай олсак, бу ҳам учинчи Ренессансга ишончли пойдевор бўлади, - деди Президент.

Бундан ташқари, йиғилишда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириб, интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб кириш масалалари муҳокама қилинди.

Келгуси йил биринчи чоракда саноат мулки патентлари платформасини яратиб, унга саноат тармоқларидаги интеллектуал мулк объектларини жойлаштириб бориш, вилоятлардаги корхоналар ва олий ўқув юртларининг интеллектуал мулк объектлари базасини яратиш бўйича топшириқлар берилди. 

Ўтган йили 400 га яқин ихтиро, 110 та фойдали модел, 170 та саноат намунаси, 36 та селекция ютуғи рўйхатга олинган бўлсада, атиги 43 та илмий ишланма тижоратлаштирилган холос. Шу боис бундай илмий ютуқларнинг “электрон ярмаркаси”ни ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

1110
0