• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 2025

Жиззахдаги кўплаб маҳаллаларни кучли сел босди — видео

Сел оқимларини бартараф этиш учун 10 та махсус техника ва 38 нафар шахсий таркиб жалб этилган.

708
0

Бугун, 12 июнь куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғ ва адирликларида ёғиб ўтган кучли ёмғирлар натижасида "Ширин" МФЙ Ёйилма қишлоғи, "Ниҳол" МФЙ, "Тараққиёт" МФЙ Ҳулкар қишлоғи ва Туркман  қишлоқларида сел оқимлари кузатилган. Бу ҳақда Жиззах вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Сел сувлари келиши оқибатида айрим автомобиль йўлларига тош ва шағал тушиш ҳолатлари кузатилган ва зудлик билан ФВДТ хизматларининг шахсий таркиби ва муҳандислик техникалари ёрдамида йўллар тозаланиб, автомобиллар ҳаракати давом этмоқда.

Таъкидланишича, фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмаган.

"Ҳозирги вақтда ФВДТ хизматларининг 10 та махсус техникалари ва 38 нафар шахсий таркиби томонидан содир бўлган сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

708
0

Комментарии