• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 2025

Бухорода фуқаро эчкиэмарга нос чектирди

Прокуратура ҳолат юзасидан маълумот бериб, ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.

1055
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилган.

Аниқланишича, жорий йил 1 июнь куни Жондор тумани “Ёш Куч” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ. чўл ҳудудидаги дала шийпонига тасодифан кириб қолган бўз эчкиэмарни ушлаб, унинг оғзига тамаки маҳсулотини солган ва кейинчалик яйловга қўйиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув ҳаракатлари прокуратура томонидан назоратга олинган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун вилоят ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисмига  нисбатан баённома расмийлаштирилган.

1055
0

Комментарии