• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 2025

Ўзбек қизларни Туркияда фоҳишаликка ундаган аёл қўлга олинди

Интерпол аёлни Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди.

648
0
ИИВ

Ўзбекистондаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида, Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди, дея хабар бермоқда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси Матбуот хизмати. 

Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб борган. У ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Интерполнинг Тошкент ва Анқара Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар ва тезкор-ахборот кузатуви натижасида жиноятчининг қаердалиги аниқланди ва у қамоққа олинди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосномаси Туркия ваколатли органлари томонидан қаноатлантирилганидан сўнг, қидирувдаги шахс топилди ва Интерпол Миллий Марказий Бюроси ходимлари кузатувида кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.

Икки давлатнинг Интерпол миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тезкор ҳамкорликлари туфайли муваффақиятли қўшма фаолиятнинг ибратли намунаси юзага келди.

648
0

Комментарии