• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 июня 2025

Кўксаройда Словакия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва олий мартабали меҳмон олдида саф тортди.

1060
0
President.uz

Бугун, 9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

1060
0

Комментарии