• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 июня 2025

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар янги иш ҳафтасида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1092
0
UzNews.uz

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан нам ҳаво массаси циркуляцияси давом этади, ҳаво ҳарорати иқлим меъёрлари атрофида бўлади.

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 9 июнь куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 

10-11 июнь кунлари Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида, 10-13 июнда марказий вилоятлар ва Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубда 37 даражагача бўлади.

9 июнь ва 12-13 июнда республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 9 июнда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун 9 июнда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

10 июнда ёғингарчилик кутилмайди. 11 июнда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

12-13 июнда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 9-13 июнда кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 33-35 даража бўлади.

1092
0

Комментарии