Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария президенти Румен Радев 9-11 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Болгария президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқадилар.
Болгария президенти Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Комментарии