• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июня 2025

"Бутун жамоага Ўзбекистон ифтихори унвони бераман" — Президент футболчиларни табриклади (видео)

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 2026 йилги мундиал йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан телефонда суҳбатлашди.

1113
0
Видеодан кадр

Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабидаги (БАА) ўйиндан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни тарихий ютуқ - илк бор жаҳон чемпионатига чиққани билан самимий табриклади.

"Саралаш ўйинлари нақадар кучли рақобат остида, кескин ва шиддатли курашларда ўтгани, терма жамоамизга нисбатан турли босимлар бўлганига қарамасдан, сизлар зарур очколарни жамғариб, азму шижоатли Янги Ўзбекистон ёшлари қандай юксак марраларни эгаллашга қодир эканини яна бир бор амалда исботладингиз.

Айниқса, дарвозабон Ўткирбек Юсупов олти марта қутқариб қолди, Ўткирбекка олти марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Темрур, мен ҳозир бир гапни айтмоқчиман, фармонга қўл қўяман, ўзингиз бошчилигингиздаги жамоа аъзоларининг ҳар бирига Ўзбекистон ифтихори унвони бераман", - дейди Мирзиёев.

1113
0

Комментарии