• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июня 2025

Тарих янгиланди: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида қатнашади

Ўзбекистон МТЖ тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

1157
0
УФА

Бугун, 5 июнь куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон учун жуда муҳим бўлган ўйин мамлакатимиз фойдаси билан якунланди ва тарихий йўлланмани қўлга киритди.

Ўйинда ҳисоб очилмади (0:0) ва икки жамоа вакиллари бир очкодан бўлишиб олишди. Турнир жадвалига кўра, Ўзбекистон МТЖ ўз гуруҳида иккинчи ўринда муддатидан олдин 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 10 июнь куни Қатарга қарши ўз майдонида баҳс олиб боради.

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихта биринчи марта бир вақтнинг ўзида учта мамлакат - АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Турнир 2026 йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Финал ўйини 19 июль куни АҚШнинг Нью-Джерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳридаги "Мэтлайф" стадионида бўлиб ўтади.

1157
0

Комментарии