Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади. 6-7-июнь кунлари республика ҳудудига нисбатан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 7 июнда Тошкент, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда. 6 июнда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 7 июнда марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат 28-33 даражагача, ёмғир пайтида 25-27 даражагача пасаяди.
8 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 5-6 июнда айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 36-38 даража бўлади. 6 июнда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33 даража атрофида бўлади.
7 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 27-29 дарада бўлади. 8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
Комментарии