• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июня 2025

Тошкентда 122 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади

Ҳайит намози ўқиладиган масжид атрофидаги кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

858
0
t.me/namyhxb

Маълум қилинишича, Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6-июнь соат 00:00 дан 08.00 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

Мирзо Улуғбек тумани

— "Тўра бува" масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.

Бектемир тумани

— "Хўтон" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси – Хусайн Бойқаро кўчасидан , Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани

— "Исломобод" масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.

— "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси, Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

— "Дўстжонбой" масжиди олдидаги Сағбон – Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли – Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани

— "Шайх Зайниддин" масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

— "Хўжа Алламбардор" масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан, Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.

— "Кох ота" масжиди олдидаги Себзор кўчаси, Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани

— "Убай ибн Каъб" масжиди олдидаги Ал Хоразмий кўчаси, Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.

— "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси, Ал Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан, Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

— "Новза" масжиди олдидаги Бунёдкор – Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан, Олий Мажлис биноси қаршисигача

Учтепа тумани

— "Абдуллоҳ ибн Маъсуд" масжиди олдидаги Лутфий кўчаси, Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.

— "Ҳазрати Али" масжиди олдидаги Назарбек – Маҳорат кўчалари чорраҳасидан, Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

Юнусобод тумани

— "Минор" масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Кўргазма кўчалари чорраҳасидан, КХАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.

— "Мирзо Юсуф" масжиди олдидаги Боғишамол кўчасидан, Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани

— "Усмон бин Маъзун" масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан, КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

Сергели тумани

— "Нурул Ислом" масжиди олдидаги ТХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТХАЙ – Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.

Яшнобод тумани

— "Ислом ота" масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси, Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан, Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани

— "Қўйлиқ ота" масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан, ТХАЙ – Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 6-июнь куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари яъни автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.

858
0

Комментарии