• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 июня 2025

Фарғонада 8 млрд сўмга яқин ноқонуний табиий газдан фойдаланган цех аниқланди

Кулолчилик цехи газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган.

497
0
Видеодан кадр

“Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари томонидан Фарғона шаҳрида рейд тадбирлари ўтказилган.

Рейд давомида шарнинг “Жўйдам” МФЙда жойлашган, фуқаро С.Ш. га қарашли кулолчилик цехида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.

Оқибатда истеъмолчи газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди. Маълум бўлишича, 7 млрд 655 млн 718 минг сўмлик зарар аниқланди.

“Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”,- дейилади хабарда.


497
0

Комментарии