• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2025

Ўзбекистондаги ННТларга хорижга чиқиш ҳақида Адлияга хабар бериш мажбурияти юкланди

Шунингдек, мазкур ташкилотлар ўз ходимларини четга юборганда ҳам хабардор қилиши керак бўлади.

1097
0
UzNews.uz

"Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш" ҳақида адлия вазири буйруқ чиқарди.

Август ойидан бошлаб Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ўз ходимларининг хорижий сафарлари ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилиши керак бўлади. Бу ҳақда адлия вазирининг буйруғида келтирилган.

Қайд этилишича, хабарнома жўнашдан камида етти кун олдин юборилиши керак.

Унда сафарнинг асоси ва мақсади, уни молиялаштириш манбалари, учрашув ёки тадбир ўтказиладиган манзил кўрсатилади.

Шунингдек, тегишли адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган ёки ҳисобга қўйилган икки ёки ундан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорликда тадбир ўтказишни режалаштирганда, мазкур тадбир ҳақида улардан бирининг тегишли адлия органини хабардор қилиши етарли ҳисобланади, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий давлатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилганда, мазкур тадбир ҳақида уларнинг ҳар бири тегишли адлия органини хабардор қилиши лозим.

Билдиришнома шакли билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

1097
0

Комментарии