Судья Азирет Медеров қарорига кўра, Алмазбек Атамбаев 11 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, у давлат мукофотларидан маҳрум қилинган ва мулки мусодара қилиниши керак.
Собиқ бош вазир ўринбосари Асқарбек Шодиев 15 йилу 6 ойга, шунингдек, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинди. Озодликка чиққанидан кейин у уч йил давомида давлат лавозимларида ишлай олмайди.
Президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов ва Жогорку Кенеш депутати Равшан Жеэнбеков 7 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Собиқ ички ишлар вазири Абдилда Суранчиев ва Норин вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Исабек Абдигазиев иш бўйича даъво муддати ўтгани сабабли жавобгарликдан озод этилди.
Бундан ташқари, суд Атамбаев ва Шодиэвдан давлат фойдасига 5,4 миллиард сўм (61,7 миллион доллар) ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Алмазбек Атамбоев 2011—2017 йилларда Қирғизистон президенти лавозимида ишлаган, 2019 йил июнь ойида у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, шундан сўнг унга нисбатан бир қатор жиноий ишлар қўзғатилган. Биринчилардан бири 2013 йилда озодликка чиққан криминал бошлиқ Азиз Батукаэвнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши бўйича суд жараёни бўлди. 2020 йил 23 июнь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Атамбаэвни айбдор деб топиб, уни мол-мулкини мусодара қилиш билан бирга 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.
Комментарии