• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2025

Сирдарёдан Тошкентга 361 кг эшак гўшти олиб келаётган шахс тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи гўшт эшакники эканлигини билмаслигини, фақат ҳайдовчи эканлигини маълум қилган. Текширувлар натижасида, гўшт эшакники эканлиги аниқланган.

787
0
Видеодан кадр

Сирдарё вилоятида Lacetti ҳайдовчиси 361 килограмм эшак гўштини олиб кетаётганда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Миллий телеканалнинг “Миллар” кўрсатувида маълум қилинди. 

Маълумотларга кўра, 25 май куни Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Машинанинг юкхонасидан гўшт маҳсулотлари топилган.

Ҳайдовчи сўроқ пайтида гўшт ўзига тегишли эмаслигини, уни фақат кўрсатилган манзилга етказиб бераётганини айтди.

Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси карантин чора-тадбирлари гуруҳи ходимига кўра, автомашинада номаълум жониворга тегишли бўлган 361 килограмм гўшт бўлган. Маҳсулотлар Сирдарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бош бошқармаси лабораториясига ўтказилганда эшак гўшти эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги ЙҲХБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

787
0

Комментарии