• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июня 2025

Ўзбекистон-Қатар ўйини учун чипталар оффлайн сотувга чиқарилди

Фирибгарликни олдини олиш мақсадида 10 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар оффланй сотувга чиқарилди.

1202
0
УФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон ФА хабарига кўра, iTicket компанияси ва ӮФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат офлайн савдо тартибини жорий этади.

Чипталар 3 июндан бошлаб “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларидаги iTicket кассаларида офлайн тарзда сотилади:

1. “Бунёдкор” стадиони (Ғофур Ғулом номидаги сайилгоҳ томонида, иккинчи касса “Чилонзор” метро бекати ёнида)

10:00–20:00

2. “Пахтакор” стадиони (Алишер Навоий номидаги Кинопаласе, (Панорама) томонида жойлашган)

10:00–20:00

3. “Ҳумо Арена”

10:00–20:00

1202
0

Комментарии