• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июня 2025

1-августдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори қандай ўзгаради - рўйхат

БҲМ оширилиши сабаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ўзгаради.

1656
0

Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган БҲМ қарийб 10 фоизга - 375 минг сўмдан 412 минг сўмга оширилади.

Шу сабабли, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг қуйидаги миқдорлари белгиланади:

• хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жарима - 206 минг сўм (ҳозирда 187,5 минг сўм);

• дори қутиси, нимча, ўт ўчиргич, авария тўхташ белгиси ва техник кўрикдан ўтмаганлик учун жарима - 206 минг сўм (ҳозир 187,5 минг сўм);

• йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик, пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш учун жарима - 206 минг сўм (ҳозир 187,5 минг сўм);

Ҳужжатсиз юрганлик учун жарима - 412 минг сўм (ҳозир 375 минг сўм);

• суғуртасиз юрганлик учун жарима - 412 минг сўм (ҳозир 375 минг сўм);

• қизил чироқда юрганлик учун жарима - 1 млн  236 минг сўм (ҳозир 1 млн 125 минг сўм);

• белгиланмаган жойда тўхташ учун жарима - 824 минг сўм (ҳозир 750 минг сўм);

• рулда телефондан фойдаланганлик ва гаплашганлик учун жарима - 1 млн 236 минг сўм (ҳозирда 1 млн 125 минг сўм);

• рақамсиз юрганлик учун жарима - 2 млн 60 минг сўм (ҳозир 1 млн 875 минг сўм);

• 20 км/соатгача тезликни оширганлик учун жарима - 412 минг сўм (ҳозир 375 минг сўм);

• тезликни соатига 20 километрдан 40 километргача оширганлик учун жарима - 2 млн 60 минг сўм (ҳозир 1 млн 875 минг сўм);

• тезликни соатига 40 километрдан оширганлик учун жарима - 3 млн 708 минг сўм (ҳозирда 3 млн 375 минг сўм);

• қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиш учун жарима - 4 млн 120 минг сўм (ҳозир 3 млн 750 минг сўм);

• мастлик ҳолатида тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлик учун жарима - 6 млн 180 минг сўм ва 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш (ҳозирда 5 млн 625 минг сўм);

• маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш учун жарима - 10 млн 300 минг сўм ва 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш (ҳозирда 9 млн 375 минг сўм).

1656
0

Комментарии