• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 июня 22:00

Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни ишга олмоқда

Ишга тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади. Ўқув курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади.

2 июня 22:00
363
0
Миграция агентлиги

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда “Japan-China-Asia Medical Educational Cultural Exchange General Incorporated Association” (JCAEMCE) ташкилоти билан ҳамкорлик келишуви имзоланиб, “Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси”га старт берилди

Тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади:

“Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади. У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.

Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июнь ойида фаолиятни бошлайди.

"Ўзбекистон - ёшлар сони жадал ўсиб бораётган, меҳнат бозорида катта салоҳиятга эга мамлакат сифатида Япониянинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ишончли ҳамкорларидан бирига айланмоқда", - деди Япония собиқ бош вазири, JCAEMCE ташкилоти раҳбари Yukio Hatoyama.

Ўқув курсларида иштирок этиш ва Япония сари илғор қадам ташлаш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Мурожаат учун қўнғироқ қилинг: (71)71 202 33 55 (ички рақам- 545)

2 июня 22:00
363
0

Комментарии