• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июня 2025

Тарвуз-қовундан заҳарланиш сабаб одамлар вафот этаётгани айтилди

Санэпидқўмита хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

1864
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда қовун ва тарвуз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси республикамизда бу каби ҳолатлар қайд этилмаганлигини ва хабар асоссизлигини маълум қилади.

Қайд этилишича, полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиш ҳолатлари учраб туриши мумкин.

Санэпидқўмита аҳолини огоҳлантириб, бир қатор тавсияларни берди.

Аҳоли полиз маҳсулотларини харид қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиши зарур:

-фақат рухсат этилган (савдо расталари, бозор ҳудуди, савдо мажмуалари) жойлардан полиз маҳсулотларини харид қилинг;

-полиз маҳсулотларни харид қилиш жараёнида лаборатория текширувларидан ўтганлигига эътибор қаратинг;

- катта (магистраль) йўл ёқалари, аҳоли яшаш мавзеларида сотилаётган полиз маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтмаган бўлиши мумкинлиги унутманг.


1864
0

Комментарии