• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 2 июня 2025

АҚШда эркак Ғазода гаровга олинганларни қўллаб-қувватлаш акцияси иштирокчиларига ҳужум қилди

Гумонланувчи Ғазо секторида гаровга олинган исроилликларни хотирлаш маршида қатнашган одамларга ёнувчи аралашма солинган шишалар билан ҳужум қилган.

1300
0
Getty Images


АҚШнинг Боулдер шаҳрида (Колорадо штати) эркак Ғазо секторида гаровда қолаётган исроилликларни хотирлаш марши иштирокчиларига "молотов коктейли" билан ҳужум қилди. Бу ҳақда CBC News хабар берди.

"Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, гумонланувчи Ғазо секторида гаровга олинган исроилликларни хотирлаш маршида қатнашган одамларга ёнувчи аралашма солинган шишалар билан ҳужум қилган," - дейилади нашр хабарида.

Манбаларга кўра, ҳужум оқибатида беш киши куйиш тан жароҳатини олган. Улардан икки нафари тиббий вертолётда шифохонага етказилган.

"Бу норозилик эмас, бу гаровга олинганлар ва уларнинг оилалари билан бирдамлик белгиси сифатида тинч сайр ва уларни озод қилишга чақириқдир," - деди маршни ўтказган Run For Their Lives ташкилоти вакиллари.

Уларнинг маълумотларига кўра, намойишда жами 30 га яқин киши иштирок этган.

1300
0

Комментарии