• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июня 2025

Тошкент вилоятида салкам 40 кг наркотик аниқланди

Бир ой ичида 39,3 кг гиёҳвандлик воситаси ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаладан олинди.

1034
0
Тошкент вилояти ИИББ

Жорий йил 15 апрелдан 15 майига қадар Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилган "Хавфсиз ва соғлом юрт" шиори остида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларида гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 243 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, тадбирлар давомида 39,3 кг гиёҳвандлик воситаси ҳамда 9 минг 58 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаладан олинди. Наркотик моддаларни тарғиб қилувчи 1 минг 218 та чизилган граффити ёзуви аниқланиб, ўчирилди. Шунингдек, кучли таъсир қилувчи дори ва синтетик гиёҳвандлик воситалари закладкаси билан шуғулланган 20 нафар шахс ушланди.

Шу билан бирга, 9 дона ўқ отар, 21 дона пневматик қурол ва 283 дона ўқ-дори далилий ашё сифатида мусодара қилинди. Маҳаллалардаги ўғирлик жиноятининг олдини олиш мақсадида хонадонлар, автотураргоҳлар ва жамоат жойларига кузатув камералари ўрнатилди.

1 546 та ҳолатда ноқонуний сақланаётган совуқ қурол аниқланиб, 1 600 та ўткир тиғли жисм тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.Шунингдек, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 84 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олиниб, 45 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилди ва оилаларига қайтарилди.

1034
0

Комментарии