• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 мая 2025

Тошкент вилоятида жинсий аъзосигна 1 кг тилла тақимчоқларни олиб кираётган аёл ушланди

Фуқаро текширилганда фуқаронинг ички жинсий аъзолари ичида оғирлиги 1 013 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

1254
0
Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси хабарига кўра, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётган вақтда унинг хатти-ҳаракатларида шубҳали ҳолатлар кузатилгани сабабли, божхона ходими томонидан шахсий кўрикдан ўтказилган.

Кўрик натижасида фуқаронинг ички жинсий аъзолари ичида оғирлиги 1 013 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур олтин буюмларининг умумий қиймати 1 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

1254
0

Комментарии