• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 30 мая 2025

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 33 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1457
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди устида салқин ва нам ҳаво массалари циркуляцияси давом этади.

Республика бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25-28 даража, жанубда 30-33 даража бўлади. 

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида эртага – 31 июнь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати шанба куни 28-31 даражагача, якшанба куни 32-35 даражагача аста-секин кўтарилади. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамол 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 26-28 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни 28-30 даража, якшанба куни 29-31 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади, бугун куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин.

1457
0

Комментарии