• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 мая 2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи йил бошидан бери 2,2 млрд долларга ошди

Тўрт ой ичида давлат қарзи 42 миллиард доллардан ошиб, йил давомида деярли 20% га кўпайди.

1233
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг биринчи чораги якунига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,2 миллиард долларга ошган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларида келтирилган.

Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 42,43 миллиард долларни ташкил этган. Шундан ташқи давлат қарзи — 35,55 миллиард доллар, ички қарз эса — 6,8 миллиард долларни ташкил этади.

Давлат қарзи йил давомида 7,82 миллиард долларга ёки 20% га ошган. Унинг ЯИМга нисбати ҳам 31,7% дан 33,5% гача ошган.

Эслатиб ўтамиз, 1-январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон энг катта қарзни Жаҳон банкидан олган — 7,64 миллиард доллар. Ундан кейинги ўринда Осиё тараққиёт банки — 7,41 миллиард доллар.

Шунингдек, мамлакат Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига ($1,6 млрд), Хитойнинг экспорт-импорт давлат банки ва бошқа ташкилотларига ($3,8 млрд), Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа япон ташкилотларига ($2,4 млрд) қарздор.

1233
0

Комментарии