Маълум қилинишича, ота-оналар ўз фарзандлари учун қулай мавсум ва оромгоҳни танлаб, уйдан чиқмасдан туриб ариза йўллаши ва тўловни амалга ошириб, йўлланма олиши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун:
my.gov.uz порталидан "Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш учун ариза бериш" ни танлайсиз;
Йўлланма олмоқчи бўлган фарзандингизни белгилайсиз;
Оромгоҳ ва қулай мавсумни кўрсатасиз;
Тўловни амалга ошириб, электрон йўлланмани оласиз.
Йўлланма тўлов амалга оширилганидан сўнг автоматик равишда шаклланади.
Эслатиб ўтамиз, йўлланма банд қилингач, 30 дақиқа ичида тўлов тўлиқ амалга оширилмаса, у автоматик тарзда бекор бўлиб, банд қилинган йўлланма қайта сотувга чиқарилади.
Болалар оромгоҳларига йўлланма 7-14 ёшдаги болаларга берилади.
Маълумот ўрнида, республика фуқаролари фарзандлари учун йўлланма нархининг 50% миқдори Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади ва порталдаги йўлланма нархлари ушбу компенсация пули инобатга олинган ҳолда шакллантирилади.
Комментарии