• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 мая 2025

Қашқадарёда “ҳалифалик давлати” барпо этиш мақсадида йиғилишлар ўтказган бир гуруҳ шахсларга ҳукм ўқилди — видео

“Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзосига 10,5 йилгача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1227
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда. 

Хусусан, Қарши туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган муқаддам Жиноят Кодексининг 155, 159, 244 прим 1, 244 прим 2 ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча бор судланган, ўта хавфли рецидивист Қарши шаҳри ҳамда Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1964-1986 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний диний жамоат тузган.

Тергов даврида аниқланишича, гуруҳ аъзолари ўз яшаш хонадонларида йиғилишлар ўтказиб, “ҳалифалик давлати” барпо этиш масалаларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, улар ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларни ғоявий даъватчиларининг жиҳод, ҳижрат, халифалик тўғрисидаги аудио-видео материалларни ўзаро бир-бирларига тарқатиб, ўз сафларини кенгайтириш мақсадида бошқа фуқаролар онгига ҳам экстремистик ғояларни сингдиришга ҳаракат қилишган.

Таъкидланишича, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсалар-да, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан мазкур шахслар тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 159, 244 прим 1 ва 244 прим 2-моддалари билан айбли деб топилиб, уларга 6 йилдан 10 йил 6 ойгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1227
0

Комментарии