Урганчдаги марказий банкда ёнғин содир бўлгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.
Бугун, 22 май куни соат 17:16 да Урганч шаҳар, "Тинчлик" кўчасида жойлашган Марказий банк биносининг том қисми тахминан 80 кв.м. майдонда ёнғин рўй берган.
"Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин 17:38 да қуршаб олинган, ва ёнғин соат 18:18 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ," - дейилади ФВВ Матбуот хизмати хабарида.
Комментарии