Жорий йилнинг 17 май куни соат 11:30 атрофида Наманган вилояти Поп туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Р.Б. савдо дўконига келиб, 1999 йилда туғилган турмуш ўртоғи Х.Н. билан аввалдан бўлган оилавий келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида Х.Н. ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман прокуратураси томонидан шу куннинг ўзида Р.Б.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Р.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Комментарии