• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 20 мая 2025

Ўзбекистон Миллий банки ёш мутахассисларни TalabaExpo-2025 йирик касб ярмаркасида иштирок этишга таклиф этади

TalabaExpo-2025 — бу олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёш мутахассислар билан йирик иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонини яратишга қаратилган кенг кўламли ташаббус.

1174
0

Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-61-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21-23 май кунлари NBU, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлар агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик томонидан йирик TalabaExpo-2025 ярмаркаси ташкиллаштирилмоқда.

Мазкур тадбир Zakovat Arena биноси (Тошкент, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4) атрофида бўлиб ўтиб, республика ҳудудларидан 700дан ортиқ йирик иш берувчи компаниялар, давлат ва тижорат банклари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этадилар.

TalabaExpo-2025 фестивалида иштирок этиш орқали битирувчи талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:

• Иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидаги касбий ривожланиш истиқболлари билан танишиш;
• HR бўлими вакиллари билан дастлабки суҳбатдан ўтиш;
• Ёш мутахассисларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот олиш;
• Бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича маслаҳатлар олиш.

Ярмарка доирасида Сизни қуйидагилар кутмоқда:

• Етакчи мутахассислар иштирокида семинар ва тренинглар;
• Истиқболли бизнес ғояларни саралаш ва баҳолаш;
• Меҳмонлар учун интерактив дастурлар ва фаолиятлар;
• Битирувчилар учун бўш иш ўринлари кўргазмаси;
• Мамлакатнинг илғор тадбиркорлари иштирокидаги учрашувлар;
• Ярмарка яхунига бағишланган гала концерт.

Ўзбекистон Миллий банки малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг жамиятдаги фаол интеграциясига алоҳида эътибор қаратиб, ёшлар билан ишлашга доимий ҳисса қўшиб келмоқда.

Битирувчи босқичдаги барча талабаларни ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга, ҳамда Ўзбекистон Миллий банки билан бирга ўз касбий ва тадбиркорлик салоҳиятини кашф этишга чорлаймиз.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1174
0

Комментарии