• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 мая 2025

Ўзбекистонлик снайперчилар Туркиядаги халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритишди — фото

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 48 та жамоа ичида 1-ўринни қўлга киритди.

1222
0
Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг хабар қилишича, Туркиянинг Испарта шаҳридаги “Командо” тоғ-ўқув машқлар марказида ўтказган мусобақада Ўзбекистон, Туркия, Покистон, Қатар, Озарбайжон, Италия, Бирлашган Араб Амирликлари сингари ўндан ортиқ давлат, шунингдек кузатувчи мақомида Туркманистон, Қозоғистон, Буюк Британия ва Қувайт иштирок этди. Мусобақа иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, бир-биридан мураккаб 15 га яқин шартлар бўйича баҳс олиб борди. 

Хусусан, ҳарбий жамоалар “Юқори бурчак остида ўқ отиш”, “Газниқоб тақиб, жанговар ўқ отиш”, “Ноаниқ масофаларга ноқулай истеҳкомдан ўқ отиш”, “Турли тўсиқлар ортидан ўқ отиш”, “Ҳаводаги вертолётдан ўқ отиш”, “Оролни ҳимоя қилиш ва қайиқдан жанговар ўқ отиш”, “Нишонга сездирмай яқинлашиб ўқ отиш”, “5 км масофадан юк ва қурол билан югуриб келиб, совуқ стволнан ўқ отиш”, “Тунда номаълум масофаларга ўқ отиш” ва “Сюрприз” шартларини бажарди.

Қарийб 10 кун давом этган беллашувларда хорижий давлат армияларининг 48 та жамоаси ичида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўтказиладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 4-маротаба иштирок этмоқда ва 2022–2023 йилларда 2-ўринни ҳамда 2024–2025 йилларда 1-ўринни эгаллаб келмоқда.

1222
0

Комментарии