• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 мая 2025

Бухорода экскаватор 64 ёшли аёлни босиб кетди — видео

Пиёда аёл белгиланмаган жойдан ўтаётиб, экскаватор баллонлари тагида қолди.

2291
0
Видеодан кадр

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2025 йилнинг 15 май куни Бухоро шаҳар марказий бозори олдида содир бўлган. 

Қайд этилишича, шу куни Ҳ.И. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган экскаваторни Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётган 1961 йилда туғилган аёлни кўрмай қолиб, босиб кетган.

Натижада, аёл воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади", - дейилади хабарда.

2291
0

Комментарии