• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 15 мая 2025

Самарқандда табиатга 137 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги вакиллари Оқдарё дарёсидан ноқонуний қум-шағал аралашмаси қазиб олган.

869
0

Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Оқдарё” дарёсининг муҳофаза этиладиган ҳудудида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.

Рейд давомида дарё ҳудудида “М.Т.” фермер хўжалиги вакиллари томонидан экскаватор ва юк машиналари воситасида ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олингани маълум бўлган.

Оқибатда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси талаблари бузилган.

Аниқланишича, табиатга 137 млрд 472 млн 370 минг 649 сўм зарар етказилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан экскаватор ва иккита юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди”,- дейилади хабарда.


869
0

Комментарии