• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 мая 2025

Ушбу ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ўзбекистонликларни ҳаво ҳарорати исиб кетишидан огоҳлантирди.

609
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 14-16 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

14 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15-16 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39...+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42...+43 даражагача кўтарилади.

14-15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16-17 майда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 17 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.

609
0

Комментарии