Қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистонга бепул қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Афғонистон қишлоқ хўжалиги, ирригатсия ва чорвачилик вазири бошчилигидаги делегатсия Ўзбекистонга ташриф буюрган. Меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги агрокорхоналар, агрокластерлар, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти билан танишди. Уларга қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, серҳосил уруғлик етиштириш, замонавий суғориш технологиялари ва қайта ишлаш саноатидаги ютуқлар намойиш этилди.
Ташриф якунида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги афғон фермерлари ва аграр тузилмаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини топширди.
Хусусан, қуйидагилар топширилди:
- 5 тонна пахта чигити (200 гектарга);
- 20 тонна гуруч (100 гектарга);
- 500 кг мош (25 га учун);
- 187 кг сабзавот уруғи;
- 600 кг юқори сифатли полиз экинлари уруғи.
Комментарии