Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга вақтинчалик чекловлар қўйилиши муносабати билан Uzbekistan Airways жадвалга мажбурий ўзгартиришлар киритилиши, жумладан, парвозларнинг бир қисми вақтинча тўхтатилиши ҳақида маълум қилади.
Ўзгаришлар Тошкентдан Деҳли, Мумбай, Лаҳор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукетга ва тескари йўналишларга таъсир қилади. Баъзи ҳолларда йўл вақти ўртача 1,5 соатдан кам бўлмаган вақтга узайиши мумкин.
Тошкентдан Деҳли, Мумбай, Лаҳорга парвозлар ҳақидаги маълумотлар парвозлар жадвали тўлиқ янгилангандан сўнг қўшимча равишда маълум қилинади.
Қайд этилишича, парвозлар бекор қилинган тақдирда, йўловчиларга жарималарсиз энг яқин мавжуд саналарга қайта брон қилиш ёки чипта нархини тўлиқ қайтариш таклиф этилади.
Комментарии