• 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 май 14:33

Шавкат Мирзиёев икки нафар ССВ вазири ўринбосарларини ишдан олди

Вазир ўринбосари Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

684
0
President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Видеоселекторда давлат раҳбари ССВ вазири ўринбосарларини ишдан олди.

Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

"Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди",

- деди давлати раҳбари.

684
0

Изоҳ