• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 мая 2025

Дронлар ҳужуми сабаб Ўзбекистондан Москвага йўл олган олтита авиақатнов манзилига етиб бормади

Москва осмони дронлар ҳужуми туфайли ҳаво фазосининг вақтинча ёпилди. Бу Uzbekistan Airways'нинг олтита рейси бошқа шаҳарларга йўналтирилишига сабаб бўлди.

693
0
UzNews.uz

Авиакомпания Матбуот хизмати маълумотига кўра, рейслар ҳолати қуйидагича: 

HY9619 (Наманган — Москва, Внуково) — Уфага йўналтирилган;

HY9671 (Тошкент — Нижний Новгород) — ҳозирда Уфада;

HY613 (Тошкент — Москва, Внуково) — Санкт-Петербургга қўнган;

HY9627 (Фарғона — Москва, Внуково) — Санкт-Петербургда;

HY601 (Тошкент — Москва, Домодедово) — Санкт-Петербургда;

HY605 (Самарқанд — Москва, Внуково) — Санкт-Петербургда.

Йўналиш ўзгаришининг сабаби — 7 майга ўтар кечаси Россия пойтахтига дронлар орқали уюштирилган ҳужум бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Подмосковьеда бир нечта дрон уриб туширилган, бир объект эса парчалар тушиши натижасида зарарланган. Москва аэропортларида вақтинча учиш ва қўнишлар тўхтатилган, ҳаво фазоси бир неча соатдан сўнг қайта очилган.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси йўловчиларга расмий манбалар орқали янгиликларни кузатиб бориш ва осойишталикни сақлашни тавсия этди.

693
0

Комментарии